АҚШнинг ғарбий штатларида дастлабки сайловлар (праймериз) учун овоз бериш бошланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Биринчи бўлиб Аризона штатидаги сайлов участкалари, кейинроқ Юта ва Айдахо штатларидаги сайлов участкалари очилган.
Сайловчилар ушбу штатларнинг делегатлари АҚШ президентлиги лавозими учун сайловлардаги расмий номзодлар маълум қилинувчи Демократлар ва Республикачилар партияларининг миллий съездларида ким учун овоз беришини ҳал қилиши лозим бўлади.
Merill Poll тадқиқот хизмати томонидан Аризона штатида ўтказилган сўров натижаларига кўра, демократ сайловчиларнинг 50 фоизи Клинтонни қўллаб-қувватлашга тайёр. Сандерснинг ушбу кўрсаткичи эса 24 фоизни ташкил этмоқда. Юта штатида эса 52 фоиз кўрсаткич билан Сандерс етакчилик қилмоқда.
Изоҳ (0)