Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Apple корпорацияси 4 дюймли экранга эга iPhone SЕ смартфонини тақдим этди, дея хабар бермоқда Meduza. Бу компаниянинг iPhone 5S чиққанидан буён биринчи 4 дюймли смартфонидир — 6 ва 6S моделлари анча каттароқ диагоналли эди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

iPhone SЕ 12 мегапикселли қўш вспишкали камера билан жиҳозланган, у 63 мегапикселгача бўлган панорамали тасвирни тушириш, шунингдек, 4К сифатидаги видеоларни олишга қодир. Apple қурилмада анча тезкорроқ Wi-Fi ва LTE бўлишини, батареяси эса iPhone 5S’дан кўра кўпроқ вақт ишлашини ваъда қилмоқда.

iPhone SE’нинг нархи 16 гигабайтли версия учун 399, 64 гигабайтлиси учун эса 499 долларни ташкил этади. Смартфон учун олдиндан буюртмалар 24 мартда очилади, савдолар эса 31 мартда бошланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар