Қозоғистоннинг Қарағанди вилоятидаги иқтидорли болалар мактабида ўқувчиларни Minecraft ўйини ёрдамида ўқита бошлашди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Мактабда мазкур услубни жорий этган биология ўқитувчиси Асхат Мазметовнинг айтишича, Minecraft ёрдамида болалар бир қатор фанлар — биология, тарих, математика, информатика, география, физика ва кимёга ўргатилмоқда.
«Айтайлик, еттинчи синф биология дарсида умуртқали ва умуртқасиз ҳайвонлар мавзуси ўтилганда ўқувчилар ўйиндан шундай жониворларни топиши керак. Тарих дарсларида эса тарихий иншоотлар ёки жангларни ўйинда қайта жонлантириш лозим», — дея ҳикоя қилади Махметов.
Minecraft дунёнинг бошқа давлатлари мактабларида ҳам жорий этилмоқда: 2013 йил январида Швециядаги мактаблардан бирида ундан шаҳарни режалаштириш ва экология дарсларида фойдалана бошланди, 2015 йилдан бошлаб эса ўйин Шимолий Ирландиядаги мактабларда қўлланмоқда.
Изоҳ (0)