Nokia компанияси ОZО виртуал реаллик камерасини тақдим этди, унинг нархи 60 минг долларни ташкил қилади, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
Камерани ишлаб чиқиш билан Nokia’га 2014 йил июлида ишга ўтган Dolby Laboratories собиқ ходими Рэмзи Хайдамус шуғулланди. У компания лабораториясига ташриф буюриб, виртуал реаллик камерасининг илк прототипини топиб олди. У, муҳандис сўзларига кўра, саккиз кўзли ўргимчак кўринишда бўлган.
Бир ярим йил ўтиб, ушбу «ўргимчак» 2К×2К ўлчамидаги саккизта синхронланган объективга эга қовун катталигидаги кулранг шар — Nokia ОZO’га айланди. Унга 500 Гб ҳажмли хотира модули ўрнатилади, у 45 дақиқа давомида тасвирга олиш натижасида тўлади, оғирлиги эса 4,2 килограммни ташкил этади.
Бугунги кунда виртуал реалликдаги роликларни суратга олиш учун кўпинча ўзига хос тарзда жойлашган Go-Pro экшн-камералари ҳамда товуш ва бошқа нарсаларни ёзиб олиш учун қўшимча ускуналар қўлланилади. ОZO’да эса барча зарур камералар ҳам, овоз ёзиб олувчи қурилмалар ҳам бор.
Изоҳ (0)