Интернет фирибгарлари Ростов-Донда ҳалокатга учраган «Боинг» самолётининг тасодифан омон қолган йўловчиси — Эльвира Исаева номидан «ВKонтакте» ижтимоий тармоғида сохта саҳифа ташкил қилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Санкт-Петербургда истиқомат қилувчи Виктория Власованинг саҳифаси хакерлар томонидан бузилган, шундан сўнг у Эльвира Исаева номига «ўтказилган». Саҳифа орқали ҳалок бўлганларнинг қариндошларига ёрдам бериш мақсадида пул тўпланиши эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 19 март, шанба куни FlyDubai авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 лайнери Россиянинг Ростов-Дон шаҳри аэропортига қўниш вақтида ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида самолёт бортида бўлган барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)