Швейцариянинг Нён шаҳрида 18 март, жума куни Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, «Барселона» жамоаси Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши баҳс олиб боради. Каталонияликлар устози Луис Энрике бўлажак ўйинларда жамоасининг устунлиги ҳақида гапириб ўтди, деб хабар беради «Chempionat.com».
«Аввалги тажрибадан келиб чиққан ҳолда, қийин рақиб билан баҳс олиб боришимизга тўғри келади. Тўқнашувнинг ижобий томони шундаки, биз бир-биримизни яхши биламиз. Чемпионлар Лигасида Испания клубларига қарши ўйнаш ёқмайди, лекин бу ҳам ёмон эмас. ‘Барселона’ мусобақа ярим финалига чиқса, қайси жамоа билан тўқнаш келишини биламан: бу қийин жамоа бўлади», – дейди испаниялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги дастлабки учрашув 5 апрель куни, «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади. Жавоб ўйини эса 13 апрель куни, Мадриддаги «Висенте Калдерон» стадионида ўтказилади.
Изоҳ (0)