Футбол бўйича Европа Лигаси мусобақасининг барча нимчорак финал учрашувлари ўз ниҳоясига етди ва чорак финалчилар номи маълум бўлди.
УЕФА расмий сайти ушбу ҳафта давомида ўтказилган ўйинларда фаол иштирок этган, жамоаси ғалабасига ҳисса қўшган ва ўз хатти-ҳаракатлари билан ажралиб турган футболчилар рамзий терма жамоасини тузди.
Рамзий терма жамоадан қуйидаги футболчилар ўрин олди:
Дарвозабон: Давид Бичик («Спарта»);
Ҳимоячилар: Коста Намоинесу («Спарта»), Кириакос Пападопулос («Bayer»), Адил Рами («Севилья»);
Ярим ҳимоячилар: Ладислар Крейчи («Спарта»), Филиппе Коутинё («Ливерпул»), Генрих Мхитарян («Боруссия» Д), Хосе Антонио Реес («Севилья»);
Ҳужумчилар: Рафа Силва («Брага»), Ариц Адурис («Атлетик»), Пьер-Эмерик Обамеянг («Боруссия» Д).
Эслатиб ўтамиз, Швейцариянинг Нён шаҳрида 18 март, жума куни футбол бўйича Европа Лигаси чорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди ва чорак финал жуфтликлари аниқланди. Чорак финалнинг дастлабки учрашувлари 7 апрель куни, жавоб учрашувлари эса 14 апрель куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид:
Изоҳ (0)