Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эронлик ҳамкасби Жавод Зариф билан телефон орқали Сурияда жорий қилинган сулҳ тартибини муҳокама қилди. Бу ҳақда Россия ТИВ хабарига асосланиб, «ТАСС» ёзмоқда.
«Суҳбатда Сурияда ўт очишни тўхтатиш режими реализациясига урғу берилган ҳолда Яқин Шарқ минтақасидаги вазият муҳокама қилинди. Ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари БМТ Хавфсизлик Кенгаши 2268-резолюцияси ҳолатларига кўра САРдаги тинчликка риоя қилиш йўлида хатти-ҳаракатларни мувофиқлаштиришда давом этишга келишиб олди», — дейилади хабарномада.
Шунингдек, Сурия ҳукумати ва мухолифати вакиллари иштирокидаги барқарор сиёсий жараённи йўлга қўйиш зарурати таъкидлаб ўтилди.
Изоҳ (0)