Саудия Арабистони раҳбарияти нефтга асосий даромад манбаи ва энергия таъминоти ресурси сифатида ёндашишдан воз кечишни режалаштирмоқда. Қироллик асосий диққат-эътиборни қайта тикланадиган энергия манбаларига қаратмоқчи. Бу ҳақда, Bloomberg агентлигига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Қайта тикланадиган энергетика учун Саудия Арабистонидан кўра мосроқ давлат бўлмаса керак», — деди мамлакат нефть вазири Али ал-Наимий.
Унинг фикрича, қуёшли кунларнинг кўплиги, фойдаланилмаётган ерларнинг кенглиги ва қум қуёш электр станциялари қуришда зарур бўладиган бирламчи нарсалардир.
Шунга қарамай, ал-Наимий яқин 50 йил ичида нефтдан тўлиқ воз кечилишига ишонмаслигини тан олди.
«Яқин 50 йил ичида инсоният ёқилғидан воз кечмайди, ва бу унчалик ёмон эмас», — деб таъкидлади у.
Бир йил муқаддам ал-Наимий Саудия Арабистони 2040-йилларга бориб қуёш ва шамолдан энергия олишга тўлиқ ўтишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)