Ўзбекистонда 2001 йилдан бугунги кунга қадар болаларни юқумли касалликларга қарши эмлаш билан қамраб олиш 95—99 фоизга етказилди. Бу ҳақда 16 март, чоршанба куни Тошкент шаҳар ҳокимиятида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди.
Тадбирда Тошкент шаҳар Давлат санитария-эпидемиология хизмати вакиллари 2015 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.
Уларнинг сўзларига қараганда, 2001 йилга қадар эмлаш билан болаларни қамраб олиш кўрсаткичи 80–85 фоизни ташкил қилган.
Шунингдек, 2015 йилдан бошлаб профилактик эмлаш тақвимига пневмококк вакцинаси киритилди. Эндиликда ҳар бир бола 2, 3 ва 12 ойлигида пневмококк вакцинаси билан эмланади.
«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури ҳамда соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 20 февралдаги 62-сонли буйруғи ижроси юзасидан ҳисобот даврида мурувват ёрдами ҳисобидан 16 мингдан ортиқ кексалар «B» гепатитига қарши эмланди.
Изоҳ (0)