АҚШдаги I-40 магистралининг Шимолий Каролина штатидан ўтадиган қисмида 94 автомобиль тўқнашиб кетди. NBC телеканалига асосланиб, «РБК»нинг хабар беришича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 20 киши жароҳат олган.
Жабрланганлардан ҳеч бири жиддий жароҳатланмаган. ЙТҲнинг асосий сабаби сифатида об-ҳавонинг ёмонлиги, шунингдек, авариялар оқибатини кўриш учун тўхтаган ҳайдовчиларнинг қизиқувчанлиги кўрсатилмоқда.
Трассанинг фавқулодда хизматлар томонидан беш соат мобайнида тўсиб қўйилиши йўлда тирбандликни келтириб чиқарди.
Изоҳ (0)