Малайзияда икки қайиқнинг тўқнашиши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди, яна 20 киши жароҳат олиб, улардан саккиз нафари шифохонага ётқизилди. «ТАСС»нинг New Straits Times нашрига таяниб маълум қилишича, воқеа Сабах штатининг маркази бўлмиш Кота-Кинабулу шаҳрига яқин ҳудудда содир бўлди.
Қайиқлардан бирида яқин орада бўлиб ўтаётган тўйнинг 30 нафар меҳмони, иккинчисида эса маҳаллий фабрикалардан бирининг 24 нафар ишчиси бор эди. Ҳуқуқ-тартибот органлари хулосасига кўра, йўл яхши кўринмагани боис фожиа рўй берган. Шунингдек, икки қайиқда ҳам қутқарув нимчалари бўлмаган.Шифохонага ётқизилган икки жабрланувчининг аҳволи жуда оғир деб баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)