Футбол бўйича Англия Кубоги турнирининг чорак финалида «Арсенал» жамоаси ўз майдонида «Уотфорд» футболчиларини қабул қилди. Унда 1:2 ҳисоби қайд этилиб, «Арсенал»нинг мағлубияти билан якунланди, деб хабар қилмоқда «Чемпионат».
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади ва жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобида чиқиб кетди. Ўйиннинг 50-дақиқасида «Уотфорд» ҳужумчиси Одион Игало ҳисобни очган бўлса, 63-дақиқада Адлен Гедиура жамоаси устунлигини оширди. 88-дақиқага келиб «Арсенал» форварди Дэнни Уэлбек ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Бу ўйиндаги сўнгги гол бўлди ва Англия Кубогининг амалдаги соҳиби «Арсенал» мусобақани тарк этди. «Уотфорд» клуби эса ярим финал йўлланмасига эга бўлди.
Англия Кубоги, 1/4 финал
«Арсенал» – «Уотфорд» – 1:2 (0:0)
Голлар: Уэлбек (88) — Игало (50), Гедиура (63)«Арсенал»: Оспина, Мертесакер, Гиббс, Чемберс, Габриэл, Ўзил, Коклен, Кэмпбелл (Уэлбек, 68), Эль-Ненни (Ивоби, 67), Санчес, Жиру (Уолкотт, 68).
«Уотфорд»: Пантилимон, Кэткарт, Предль, Ньом, Капу (Анья, 73), Аке, Бехрами, Уотсон, Гедиура (Абди, 77), Игало (Амрабат, 82), Дини.
Огоҳлантиришлар: Пантилимон (43), Ўзил (74).
Изоҳ (0)