Тошкент политехника музейи экспозициясидан «Чайка» ГАЗ-14 ретро-автомобили ўрин олди. Шу муносабат билан музейда тақдимот маросими ўтказилди, деб хабар беради «Ўзавтосаноат» АК матбуот хизмати.
Автомобиль Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан музейга совға қилинган.
Музей экспозициясида ГАЗ-14 нинг бежирим авлоди — 1959–1981 йилларда ишлаб чиқарилган «Чайка» ГАЗ-13 ҳам мавжуд бўлиб, у бор-йўғи 3189 дона ишлаб чиқарилган.
Изоҳ (0)