Киев полицияси Украина пойтахтида Россия элчихонаси ҳудудига ёнувчи аралашмали бутилкаларни улоқтирган уч кишини қўлга олди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Қўлга олинганларнинг шахси аниқланиб, сўроқ қилингандан кейин улар қўйиб юборилган.
Киев полицияси маълумотига қараганда, қўлга олинганлардан бири ўзини босма ОАВнинг бош муҳаррири сифатида таништирган. Айнан қайси нашр эканлиги аниқлаштирилмаган.
Ҳодиса 10 март, пайшанба куни тонгги тўртга яқин юз берган. Ёнувчи аралашмали бутилкалар ёна бошлаган. Элчихона биносига жиддий зарар етмаган, ҳеч ким жабрланмаган.
Изоҳ (0)