Россия молиявий мониторинг бўйича федерал хизмати раҳбари Юрий Чиханчин ҳамкасблари билан биргаликда Россия ва бошқа мамлакатлар ҳудудидаги бир неча ўнлаб халқаро террорчилик гуруҳини аниқлаганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар беради.
Президент Владимир Путин билан учрашувда у юқоридаги ишлар Федерал хавфсизлик хизмати, шунингдек, бошқа мамлакатлар махсус хизматлари билан ҳамкорликда олиб борилганлигини таъкидлаб ўтди. Жумладан, Чиханчиннинг сўзларига қараганда, ҳозирда Франциянинг тегишли хизматлари билан яқиндан ҳамкорлик олиб борилмоқда.
«Террорчилик гуруҳларидан бири Францияда ҳибсга олинди. Гуруҳ кавказликлар томонидан ташкил этилган ва Россия ҳудудида улар мингга яқин киши билан алоқада бўлган», — дейди Чиханчин.
Изоҳ (0)