Афғонистон армияси ўтказган аксилтеррор операцияси давомида бир сутка ичида 40 дан ортиқ жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда Khaama Press агентлигига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мамлакат мудофаа вазирлигининг баёнотига кўра, 41 жангари ўлдирилган, 36 нафари яраланган.
Операция Урузгон, Тахор, Бағлон, Нангархар, Каписа вилоятларининг айрим туманларида ўтказилган.
Изоҳ (0)