Мексика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари 28 февралда Керетаро штатида олиб қочиб кетилган юк машинасини топди. Машинада радиоактив материаллар бўлган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Аввалроқ ҳукумат ушбу транспорт воситасини олиб қочишда гумонланган икки кишини қўлга олганлиги ҳақида маълум қилган эди.
Фуқаролик мудофааси вакили Луис Фелипе Пуэнтенинг маълум қилишича, Сан-Хуан-дель-Риодан олиб қочилган автомобиль Мехико штатидан топилган.
Дастлабки маълумотларга қараганда, ҳодиса жойига етиб келган мутахассислар аллақачон саноат радиографиясида қўлланиладиган изотоп бўлган капсулани топган.
Изоҳ (0)