Кеча, 8 март куни барча ижтимоий тармоқлардаги асосий мавзу аёлларни Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклаш бўлди. Аммо лондонлик қизиқчи ва ёзувчи Ричард Херринг кунини бошқа нарсага сарфлади, деб ёзади TJournal.
У Twitter’да куни бўйи ўтириб, Халқаро эркаклар куни ҳам нишонланишини мунтазам равишда эслатиб борди. Ўзининг бу акциясини ёзувчи бир кун муқаддам — 7 март кечаси бошлаб, 8 мартда давом эттирди.
Херринг кейинги йил ҳам шу иш билан шуғулланишини, ўз акциясини бутун дунё эркаклар кунини ёдда тута бошлаганидан кейингина тўхтатишини маълум қилди.
Ҳар йилнинг 19 ноябрида дунёнинг кўпгина давлатларида Халқаро эркаклар куни (International Men’s Day) нишонланади. У илк бор 1999 йилда Тринидад ва Тобагода нишонланган.
Изоҳ (0)