«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Сельта»га қарши (7:1) Испания чемпионати 28-турида покер муаллифи бўлганди. Учрашув якунига етгач, португалиялик футболчи 80 ёшли Агустин Эрреринга ўйиннинг тўпини эсдалик учун ҳадя қилди. Агустин Эррерин, ким ўзи у?
«Sports.ru» блогери Павел Гребнёв Агустин Эррерин ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди.
Агустин Эррерин 1974 йилдан буён «Реал» клубига тегишли «Сантьяго Бернабеу» стадионида тартибни назорат қилиб келади. Криштиану Роналдунинг 80 ёшли Агустин билан муносабатлари ўзгача. Ҳужумчи уни ўз бувасидек кўради.
Португалиялик футболчи эришган барча натижа, ютуқ ва муваффақиятини у билан баҳам кўради.
2009 йилда Криштиану Роналду Мадрид клуби аъзосига айланганида, унинг тақдимот маросимини кўриш учун «Сантьяго Бернабеу» стадионига 85 минг мухлис йиғилганди. Ўшанда Агустин Эррерин португалиялик футболчига ҳаяжонланмасликни айтиб, уни қўллаб-қувватлаган.
Изоҳ (0)