6 мартга ўтар кечаси супероғир вазн тоифасида Жаҳон бокс ассоциациясининг (WBA) мунтазам чемпиони ҳисобланган ўзбекистонлик Руслан Чагаев австралиялик Лукас Браунга қарши кечган 12 раундлик жангнинг 10-раундида техник нокаутга учраб, чемпионлик камарини бой берди. Аммо икки боксчининг жамоалари реванш жангини ташкил қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб хабар беради «ТАСС».
Айтилишича, боксчиларнинг вакиллари айни пайтда WBA билан ҳам музокара олиб бормоқда. Реванш жанги шу йилнинг августида ўтказилиши мумкин.
Илгарироқ Чагаевнинг жамоаси ушбу жанг натижасига апелляция бериши маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)