Суриянинг Алеппо шаҳрида 6 март, якшанба куни миномёт ва ракета ҳужуми оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, ўнлаб киши жабрланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Сурия телевидениесининг маълум қилишича, шаҳар шимолидаги курдлар истиқомат қилувчи Шайх Мақсуд кварталида, одамлар гавжум бозор ҳужумга учраган.
Сурия ал-Эн ахборот порталининг маълум қилишича, 40 га яқин киши жабрланган. Ҳужум жангарилар назоратида бўлган ҳудуддан амалга оширилган.
Изоҳ (0)