Испания чемпионати 28-турида «Барселона» клуби сафарда «Эйбар» жамоаси меҳмони бўлиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйинда Лионель Месси дубль қайд этган бўлса, Луис Суарес ўз ҳисобга битта гол ёздириб қўйди, деб хабар беради «Uff.uz».
Мазкур ўйиндан сўнг «Барселона» ҳужумчилари Месси, Суарес ва Неймар биргаликда жорий мавсумдаги барча турнирларда киритган голлари сонини 100 тага етказди. Луис Суарес 42, Лионель Месси 35, Неймар эса 23 та гол киритишга муваффақ бўлган.
Таққослаш учун, «Реал Мадрид» етакчилари Криштиану Роналду (39 та гол), Карим Бензема (23) ва Гарет Бэйл (14) жами 76 та гол киритган.
Қайд этиш жоиз, ўтган мавсумда «Барселона» ҳужумчилари Месси, Суарес ва Неймар барча турнирларда 122 та гол киритганди.
Изоҳ (0)