Бокс ривожига қўшган ҳиссаси учун Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA) Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировни WBA камари билан тақдирлади, деб хабар беради «Газета.ru».
Камарни тантанали топшириш маросими Грознийдаги «Колизей» Спорт-Холлида, Руслан Чагаев (Ўзбекистон) ва Лукас Браун (Австралия) ўртасидаги жанг олдидан бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 12 раундлик жангнинг 10-раундида ўзбекистонлик боксчи техник нокаутга учраб, чемпионлик камарини бой берди.
Изоҳ (0)