«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Неймар Испания чемпионати доирасида йиғилиб қолган сариқ карточкалари туфайли бир ўйинга дисквалификация қилинди. 24 ёшли футболчи дисквалификациясидан фойдаланиб, синглиси Рафаэлла Бекраннинг туғилган кунини нишонлаш учун Бразилияга йўл олди, деб хабар беради «ТАСС».
Неймар Испания чемпионати 27-турида «Райо Вальекано»га қарши (5:1) кечган баҳснинг 87-дақиқасида ҳакам томонидан огоҳлантириш олиб, жорий мавсумдаги сариқ карточкалар сонини 5 тага етказди. Ҳужумчи юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш учун синглисининг туғилган кунини нишонлаш мақсадида Бразилияга учиб кетган.
Бразилиялик футболчи бундай хатти-ҳаракатни биринчи марта амалга оширгани йўқ. Ўтган йили ҳам у шу тариқа синглисининг таваллуд кунини нишонлаш учун Бразилияга жўнаб кетганди. Ўшанда Неймар 8 март куни «Райо Валтекано»га қарши ўйинни ўтказиб юборган.
Маълумот учун, Неймарнинг синглиси Рафаэлла Бекран 1996 йилнинг 11 мартида таваллуд топган.
Изоҳ (0)