World Car of the Year (Жаҳоннинг йил автомобили, WCOTY) танловининг финалчилари эълон қилинди. Ғолиблик учун янги авлод Audi A4, Mazda MX-5 ва Mercedes-Benz GLC автомобиллари беллашадиган бўлди, дея хабар бермоқда «Carzone.uz».
Шунингдек, ҳакамлар ҳайъати бошқа номинациялар бўйича ҳам финалчилар рўйхатини эълон қилди.
Энг ҳашаматли автомобиль (World Luxury Car of the Year) номи учун Audi Q7, Volvo XC90 ва BMW еттинчи серияси, энг яхши спорт автомобили (World Performance Car of the Year) мақоми учун эса Audi R8, Honda Civic Type R ва Mercedes-AMG C 63 Coupe моделлари баҳслашади.
Дунёнинг яшил автомобили мақомига номзодлар Toyota Prius, Chevrolet Volt ва Toyota Mirai автомобиллари бўлди. Энг яхши дизайн (World Car Design of the Year) йўналишида Jaguar XE, Mazda CX-3 ва Mazda MX-5 русумлари беллашади.
Танлов ғолиблари 24 март куни Нью-Йоркда эълон қилинади.
Изоҳ (0)