Хитой Халқ Республикаси аҳолиси 2020 йилга келиб 1,42 миллиард кишига етади. Ушбу маълумот Хитойнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича 13-бешйиллик режаси (2016—2020 йиллар) лойиҳасига киритилган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
«Хитой туғилишни режалаштириш тизимини ислоҳ қилади ва бир оилада икки бола стратегиясини амалга оширади. 2016 йилга келиб Хитой аҳолиси 1,42 миллиард кишига етиши башорат қилинмоқда», — деб таъкидланади ҳужжатда.
Расмий маълумотларга қараганда, 2015 йилда Хитойда 1,37 миллиард киши истиқомат қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг декабрида Хитойда «бир оилага — бир фарзанд» сиёсати расман бекор қилинган.
Изоҳ (0)