Америкалик астронавт Скотт Келли россиялик фазогир Михаил Корниенко билан Халқаро космик станцияда бир неча ой бўлганида биринчи навбатда сувда сузишни соғинди. Бу ҳақда Келли Техас штатининг Хюстон шаҳрида жойлашган Жонсон номидаги Космик марказда ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
Унинг айтишича, орбитал мажмуадан Ерга қайтганидан сўнг биринчи навбатда ҳовузга тушган.
«Сувни жуда соғиндим. Умуман, биз ҳамкасбим Миша Корниенко билан фақат сувни орзу қилдик. У ҳам кўпдан буён хоҳлаётган нарсаларидан бири сув ичида бўлиш эканлигини айтди», — тан олди у.
Келлининг тушунтиришича, станциядаги тозаликни сақлаш тизими самарадор ишлайди, лекин «баъзан шунчаки сув ичига тушгинг келади».
Изоҳ (0)