Украинанинг собиқ халқ депутати, Украинани қутқариш қўмитаси ҳаммуассиси Владимир Олейник ўз блогида «норманд тўртлиги» ташқи ишлар вазирларининг Парижда бўлиб ўтган учрашуви ҳақида фикр билдириб ўтди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
«АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Тефт Украина Минск келишувларини мукаммал бажарди деб баёнот беришга бежиз шошилмаган, деб ўйлайман. Нормал одам амнистия тўғрисидаги қонунни имзоламай, Донбассга Конституцияга ўзгартиришлар киритиш йўли билан махсус мақом бермай, ҳатто Донбассдаги сайлов тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳақида келишмай туриб, қанақасига Минск келишувлари бажарилиши мумкинлигини тушунмайди», — деб ёзди сиёсатчи.
Унинг фикрича, Европа Минск келишувларининг амалга ошмаганига айбдор Украина эканлигини тушунади, шу боис санкцияларни Россияга қарши эмас, Украина президенти Пётр Порошенко, бош вазири Арсений Яценюк ва уларнинг шерикларига қарши жорий қилиниш лозим.
Шунингдек, Олейник «Норманд тўртлиги»нинг навбатдаги учрашувида ҳам ўзгаришлар бўлмаслигини таъкидлаб ўтди.
«Кимдир Россия билан чегарадаги ҳарбий ихтилофдан ўта манфаатдор», — хулоса қилди у.
Изоҳ (0)