4 мартга ўтар кечаси «Барселона» жамоаси Испания чемпионати 27-турида «Райо Вальекано»ни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, барча мусобақалардаги мағлубиятсиз сериясини 35 учрашувга етказди, деб хабар беради «Uff.uz».
Ушбу ғалабадан сўнг «Барселона» 1988/89 йилги мавсумда «Реал» томонидан қайд этилган, 34 учрашувдан иборат мағлубиятсиз серияни янгилади. Каталонияликлар сўнгги 35 ўйиндан 29 тасида ғалаба қозониб, 6 тасида дуранг ўйнаган ҳамда рақиблар дарвозасига 107 та гол урган ва ўз дарвозасидан 20 та гол ўтказиб юборган.
Қайд этиш жоиз, сўнгги бор Луис Энрике жамоаси 2015 йилнинг 3 октябрь куни «Севилья»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Изоҳ (0)