«Союз ТМА-18М» фазо кемасининг Халқаро космик станциядаги миссия иштирокчилари Скотт Келли, Михаил Корниенко ва Сергей Волковлар жойлашган капсуласи Қозоғистонда қўнди. Бу ҳақда, «РИА Новости» агентлигига асосланиб, «Газета.ru» ёзмоқда.
«Туширилаётган аппарат Қозоғистон Республикасининг Қарағанди вилоятидаги Жезқазған шаҳридан 147 километр нарида қўнди», – деб хабар берди Парвозларни бошқариш маркази вакили.
«Союз ТМА-18М» экипажини Марказий ҳарбий округ армия ва транспорт авиацияси кутиб олди.
Изоҳ (0)