Покистон ўз қўлидаги ядровий қурол захирасини камайтириш масаласини кўриб чиқишга тайёр, аммо бунинг учун Ҳиндистон ҳам шу йўлни тутиши талаб этилади. Бу ҳақда мамлакат бош вазирининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Сартож Азиз баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
1 март, сешанба куни у, агарда Ҳиндистон ядровий қуролни камайтириш йўлидан борса, Покистон ҳам бунинг устида ўйлаб кўришини айтди.
«Агарда Ҳиндистон бундай қилмаса, Покистон ўз ядровий снарядлари сонини қандай қилиб қисқартириши мумкин?» — деб савол берди сиёсатчи.
Азизнинг таъкидлашича, Покистон хафсизлигига таҳдид солувчи биринчи омил Ҳиндистон бўлса, иккинчиси террорчиликдир.
«Хавфсизлик борасидаги хавотиримиз Ҳиндистон билан стратегик соҳада ва оддий қуролли кучлар бўйича тенгликнинг йўқлигидандир. Нотенглик Покистон фойдасига ошмаяпти», — деб тан олди ҳукумат вакили.
«Бизнинг ядровий дастуримиз тутиб туриш омилидир, — сўзида давом этди Азиз. — Бизга нисбатан Ҳиндистон ядровий арсеналини тезроқ ўстириб бормоқда. Тутиб туриш концепцияси эса табиатига кўра ҳаракатчандир. У самарадор бўлиши лозим. Бу концепциянинг диққат марказида Ҳиндистон туради».
Изоҳ (0)