Афғонистоннинг Нангархар вилояти маъмурий маркази ҳисобланган Жалолобод шаҳрида жойлашган Ҳиндистон консулхонаси яқинида юз берган портлаш натижасида камида олти киши яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Маълум қилинишича, худкуш террорчи Ҳиндистон консуллиги дарвозалари яқинида ўзини портлатиб юборган. Шундан кейин афғон хавфсизлик кучлари унинг шерикларига қарата ўт очган. Жиноятчилар яқин атрофдаги уйларга яширинган.
Ҳозирги пайтда Афғонистон хавфсизлик кучлари воқеа жойини қуршаб олган. Ҳеч бир террорчилик гуруҳи ҳодиса учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Изоҳ (0)