Мадриднинг «Реал» жамоаси президенти Флорентино Перес Испанияда омадсизлик ва клубни малакасиз бошқариш рамзига айланди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
«Қироллик клуби»нинг аксарият мухлислари Переснинг олиб бораётган ишидан норози бўлиб истеъфосини сўраса, «Атлетико» мухлислари унинг ўз лавозимида қолишини ва жамоанинг омадсизлиги давом этишини хоҳлаяпти. Бунга Испания чемпионати 27-туридан ўрин олган «Атлетико» – «Реал Сосьедад» ўйинида (3:0) «матрасчилар» мухлисларининг «Флорентино, қол» деб ҳайқириб, уни мазах қилгани мисол бўла олади.
Примеранинг 26-турида «Атлетико» «Реал» майдонида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Қайд этиш жоиз, 2016-йилнинг 5 январь куни Флорентино Перес «Реал» бош мураббийлигидан Рафаэль Бенитесни озод қилиб, унинг ўрнига Зинедин Зиданни тайинлаган эди.
Айни дамда «Реал» 54 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида 3-ўринни банд қилиб турибди. «Атлетико» ҳозирда «Реал»дан 7 очко олдинда бормоқда.
Изоҳ (0)