Ўзбекистонлик истеъдодли теннисчи Жўрабек Каримов Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилган «Ельцин Кубоги» теннис турнирининг бош совринини қўлга киритди. Бу ҳақда мусобақа расмий сайти хабар бермоқда.
17 ёшли ўзбекистонлик теннисчи финал баҳсида россиялик тенгдоши Лев Казаковга қарши баҳс олиб борди. Муросасиз беллашувда ўзбекистонлик теннисчи 6:2, 6:4 ҳисобида зафар қучди ва бош совринни қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада биринчи рақам остида таснифланган Каримов ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи босқичдан бошлаган эди. У бу даврада россиялик Иван Михайлюкни 6:1, 6:4, учинчи даврада россиялик Алексей Захаровни 6:4, 6:4, чорак финалда британиялик Райан Жеймс Сторриени 6:2, 4:6, 7:6, ярим финалда эса россиялик Павел Котовни 7:5, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Изоҳ (0)