АҚШнинг Виржиния штатидаги Принс-Уильям округида содир бўлган отишмада полиция зобити ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳат олди. Бу ҳақда, NBC телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
27 февраль, шанба куни кечаси полицияга уй зўравонлиги билан боғлиқ қўнғироқ бўлган. Полициячи аёл Эшли Гуиндон отишма чоғида ўлдирилган. У биринчи кун ишга чиқиши эди.
Гумонланувчи қўлга олинган. Виржиния штати қонунларига мувофиқ, полициячини ўлдирганлик учун қатл жазоси тайинланади.
Изоҳ (0)