Россиянинг Чеченистон республикаси, Шатой туманидаги Борзой қишлоғи яқинида жойлашган ҳарбий қисмда келиб чиққан муштлашув миллий низо билан боғлиқ эмас. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров айтиб ўтди, деб хабар қилади «ТАСС» агентлиги.
«Ихтилофга 23 февралда содир бўлган воқеа бошланма берди. Ҳарбий хизматчилардан бири бошқасига ошпаз аёл ёнида ҳиссий бўёқдор уятли сўзлар айтгани учун танбеҳ берди. Бу ҳолат баҳсга айланиб кетди. Қисм қўмондонлиги вазиятни ўз вақтида назорат остига олмади», – деб ёзди Қодиров Instagram’даги саҳифасида.
«Айрим оммавий ахборот воситалари ва шахслар бўлиб ўтган воқеаларни руслар ва чеченлар ўртасидаги ихтилоф қилиб кўрсатиш мақсадида ёлғон шарҳлар бермоқда. Аммо бунда ҳайрон қоларли ҳеч нарса йўқ. Бундай воқеалар дунёнинг истаган армиясида рўй бериб туради», – деб қўшимча қилди Қодиров.
Изоҳ (0)