Кеча, 26 февраль куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФАнинг янги раҳбарини тайинлаш учун сайлов бўлиб ўтди ва унда УЕФА бош котиби Жанни Инфантино ғолиб бўлди. ФИФАнинг янги президенти сайловдан сўнг конгрессга мурожаат қилди, дея хабар беради «Sports.ru».
«Ҳозир ўз ҳиссиётларимни тасвирлаб бера олмайман. Биз ФИФАнинг обрўсини қайта тиклаймиз. Бутун дунё биз билан фахрланади. Барча 209 федерация ва номзодларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Футболнинг янги даврини бошламоқчиман ва у доимо марказда бўлади. Футбол қора кунларни ўз бошидан ўтказди, ҳозир эса барчаси тугади. Барчани ҳамкорликка чорлайман», — дейди ФИФАнинг янги президенти Жанни Инфантино.
Таъкидлаш жоиз, Жанни Инфантино 4 йилга ФИФА президенти этиб сайланди.
Изоҳ (0)