Украинанинг «Азов» батальони жангчилари томонидан фаолияти тўсқинликка учраётган «Интер» телеканали мамлакат президенти Пётр Порошенкога мурожаат қилиб, ҳарбийларнинг хатти-ҳаракатларига баҳо беришни сўради. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Интер»нинг давлат раҳбарига йўллаган мактубида айтилишича, 25 февраль куни «Азов»нинг 50 нафар жангчиси телеканал биносини ўраб олиб, кириш ва чиқишни ёпиб қўйган. Натижада журналистлар суратга олиш учун жойларга чиқа олмаган, ходимларнинг бир қисми эса ишхонага кира олмаган.
Бир муддат илгари телеканал Украинада тақиқланган Россия фильмларини намойиш этгани боис Телевидение ва радиоузатиш масалалари бўйича миллий кенгаш у ерда режадан ташқари текширув ўтказилишини белгилаган эди.
Изоҳ (0)