Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Кристофер Аллан бошчилигидаги делегация 2016 йилнинг 23 февраль куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига (IUT) расмий ташриф буюрди. Бу ҳақда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети матбуот хизмати хабар беради.
Учрашув давомида Тошкентдаги Инҳа университети ректори Шерзод Шерматов олий ўқув юртининг Ўзбекистондаги ахборот технологиялари соҳаси учун кадрлар тайёрланаётгани, IUT’да барча фанлар инглиз тилида ва юқори халқаро ўқув стандартлари асосида олиб борилишини айтиб ўтди.
Мулоқот давомида томонлар IUT ва Буюк Британия олий ўқув юртлари ва таълим масканлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, университет ходимлари ва талабалари учун турли йўналишда семинар ва тренинглар ташкил этиш масалаларини муҳокама этди.
Жумладан, Буюк Британиянинг стартапларни қўллаб-қувватлаш, ҳамда университетлар ва корхоналар ўртасидаги ҳамкорлик тажрибаси, британиялик мутахассислар ва профессорларни таълим жараёнига жалб этиш каби масалалар кўрилди.
Учрашувда Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги директори ўринбосари Жамила Ғуломова ҳам иштирок этди.
Изоҳ (0)