Тошкент шаҳрида 22 февраль куни ҳаво ҳарорати +23,4 даражагача кўтарилиб, ҳаво ҳароратининг илиқлиги бўйича айнан шу кун тарихидаги 121 йиллик рекорд янгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмат марказидан «Дарё»га маълум қилишларича, шаҳар тарихидаги февралнинг энг иссиқ куни бундан 12 йил аввал — 2004 йил 12 февраль куни кузатилган. Ўшанда ҳаво ҳарорати +25,7 даражагача кўтарилган.
Ўзбекистонда 2015—2016 йилги қиш мавсуми, айниқса, январь ва февраль ойлари одатдагидан илиқ келди. Нафақат Тошкент, балки Самарқанд, Термиз ва Нукус шаҳарларида ҳам январь ва февраль ойларининг алоҳида кунларида бир неча бор ҳаво ҳароратининг илиқлиги бўйича янги рекордлар ўрнатилди.
Изоҳ (0)