Россиянинг мутасадди ташкилотлари украиналик ҳамкасблари билан алоқага чиқиб, икки ўртада транзит юк ташишни қайтадан бошлашни таклиф қилди. Бу ҳақда, Россия транспорт вазирлиги хабарига асосланиб, Meduza ёзмоқда.
Муқаддам бу хабарни Украина халқаро автомобиль юк ташувчилари уюшмаси раҳбари Леонид Костюченко ҳам тасдиқлаган эди.
23 февраль куни Украина инфраструктура вазири Андрей Пивоварский транзитни бошлаш ҳақидаги қарор ҳукумат томонидан 24 февраль куни қабул қилиниши мумкинлигини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 14 февраль куни Россия ҳукумати Украина юк машиналарининг мамлакат ҳудудидан ўтишини тақиқлаб қўйган эди. Бунга жавобан 15 февралда Украина ҳам транзитни тўхтатган эди.
Изоҳ (0)