Канаданинг Пикеринг шаҳрида (Онтарио провинцияси) юқори синф ўқувчиси синфдошлари ва ўқитувчиларига пичоқ билан ҳужум қилди. Бу ҳақда CBC телеканали маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Маълум қилинишича, ҳужум оқибатида саккиз киши – олти нафар ўқувчи ва икки ўқитувчи яраланган. Жабрланганлардан бири оғир аҳволда, бироқ унинг ҳаёти хавф остида эмас. Босқинчи полиция томонидан ҳибсга олинган.
Ҳужум сабаблари аниқлаштирилмоқда, полиция гувоҳларни сўроқ қилмоқда.
Мактаб ёпиб қўйилган.
Изоҳ (0)