АҚШнинг Миссури штати суди Johnson & Johnson компанияси унинг маҳсулотидан фойдалангани учун саратон хасталигига чалингани гумон қилинаётган марҳум аёлнинг оиласига 72 миллион доллар миқдорида товон пули тўлаб бериши ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Суд маслаҳатчилари компания тальк асосидаги маҳсулотлар соғлиққа хавф туғдириши мумкинлигини жамоатчиликдан яширган, деб топди.
2015 йилнинг октябрида Жаклин Фокс исмли аёл 62 ёшида оламдан ўтди. У тальк асосидаги маҳсулотлар саратон келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида билиб қолиб, Johnson & Johnson компаниясининг шу турдаги маҳсулотини ишлатгани туфайли судга мурожаат қилган. Фокс хоним компаниянинг талькли маҳсулотларидан 35 ёшидан буён фойдаланиб келган.
Компанияга қарши бундай даъволар бир неча бора кўриб чиқилган, лекин суд биринчи марта товон пули тўланиши ҳақида қарор қабул қилди.
Ўз навбатида, компания расмийлари суд қарори қайта кўриб чиқилишига эришилишини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)