Туркиялик мутахассислар Анқарадаги терактни ижро этган экстремистнинг шахсини аниқлади. «Корреспондент.net» нашрининг Hürriyet газетасига таяниб маълум қилишича, террорчи Туркия фуқароси Абдулбоқи Сомер бўлган.
Фуқаро Мусо Сомер террорчининг ОАВда чоп этилган суратларини кўздан кечириб, у ўзининг фарзанди эканлигини билган ва тегишли ташкилотларга хабар берган. ДНК текшируви буни тасдиқлаган.
Сомер террорчи ташкилотга 16 ёшлигида, 2005 йилда қўшилган.
Миналаштирилган машинанинг портлаши 17 февраль, чоршанба куни Анқара марказидаги гавжум чорраҳада, парламент, бош штаб ва ҳарбийлар ётоқхонаси яқинида содир этилди. Теракт ҳарбийларни олиб кетаётган транспорт колоннаси светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турганида рўй берган. Бунинг оқибатида 28 киши нобуд бўлган, 61 киши турли даражада жароҳат олган.
Изоҳ (0)