Фижи бош вазири Вореке Баинимарама ўтган дам олиш кунлари мамлакатга ёпирилган «Уинстон» циклони инфратузилмани тўлиқ вайрон қилганлиги ва турар-жой биноларига ҳам жиддий зарар етказганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Бош вазир, шунингдек, ҳозирча етказилган зарарга аниқ баҳо бериб бўлмаслиги, чунки узоқда жойлашган ороллардаги вазият ҳақида ҳукумат маълумотга эга эмаслигини таъкидлаб ўтган.
Фавқулодда вазиятлар бўйича марказнинг сўнгги маълумотларига қараганда, циклон оқибатида камида 20 киши қурбон бўлган. Метеорологларнинг маълум қилишича, циклоннинг эпимаркази яқинида шамолнинг тезлиги соатига 230 километрга етган.
Мамлакат пойтахти Сува шаҳри маъмурлари циклон шаҳардаги 140 дан ортиқ уйни тўлиқ вайрон қилганлигини маълум қилди. Бошпанадан айрилган одамлар эвакуация марказларида яшамоқда.
Изоҳ (0)