Террор таҳдиди муносабати билан Таиланднинг барча асосий туристик ерларида, шунингдек, чегарада хавфсизлик чоралари оширилди. Бу ҳақда маҳаллий полиция вакилларига таянган ҳолда «ТАСС» агентлиги хабар бермоқда.
Таиланд полицияси раҳбари ўринбосари Сривар Рансибрахманакулнинг сўзларига қараганда, ҳуқуқ-тартибот органлари, сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган объектлар қаторида, Бангкок ҳамда курорт шаҳарлардаги савдо марказларида ҳам назоратни кучайтирган.
Бир муддат илгари АҚШнинг Таиланддаги элчихонаси қироллик полицияси раҳбарига хат йўллаб, унда Жануби-Шарқий Осиё давлатларида ИШИД жангарилари террорчилик актларини уюштириши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.
«Таиландда махсус хизматлар ИШИД гуруҳи фаолияти изларини топмади, шунга қарамай, хавфсизликни унутмаслик керак», — деб таъкидлади Рансибрахманакул.
Изоҳ (0)