The Beatles мусиқа гуруҳи асосчиси Жон Ленноннинг бир тутам сочи АҚШнинг Техас штатидаги Даллас шаҳрида бўлиб ўтган кимошди савдосида 35 минг долларга сотилди. Бу ҳақда Heritage Auctions кимошди савдо уйи берган маълумотга асосан «РБК» хабар қилмоқда.
Ленноннинг узунлиги 10 сантиметр бўлган соч толаси ўрами мусиқачи 1966 йилда «Мен қандай қилиб урушда ғалаба қозондим» фильмида суратга тушганда немис сартароши томонидан Германияда қирқиб олинган. Сартарош соч тутамини эсдалик учун олиб қолиб, уни 50 йил давомида сақлаб келган.
Изоҳ (0)