• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Мажнун» фильми: режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов Улуғбек Қодировнинг премьерага келмаслиги, «видеоқароқчилар» ва фильм ҳақида

    Яқин вақт ичида режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Мажнун» фильми катта экранларга чиқиши кутилмоқда. Фильм тақдимоти арафасида унинг атрофида можаро юзага келди — «Мажнун»да бош ролни ижро этган Улуғбек Қодиров фильм премьерасига бормаслигини Instagram’даги саҳифаси орқали эълон қилди. Унинг бу баёнотига жавобан Жаҳонгир Аҳмедов: «Бу иккимиз ўртамиздаги муаммо, ўзаро ҳал қилиб оламиз», — қабилида изоҳ қолдирган.

    «Мажнун» фильмидан кадрлар

    «Мажнун» фильмидан кадрлар

    Журналист Феруз Муҳаммад режиссёр ва актёр ўртасида юзага келган тушунмовчиликка аниқлик киритиш ва умуман фильм ҳақида батафсил маълумот олиш мақсадида, Жаҳонгир Аҳмедов билан суҳбатлашди.

    — Улуғбек Қодиров нима демоқчи бўлганига ўзи жавоб бериши керак. Мен ҳали у билан юзма-юз гаплашмадим, балки орамиздан премьерага келмайдиган даражада бирор нарса ростдан ҳам ўтгандир. Аммо премьерага келмаслигига ишонгим келмайди. Чунки «Мажнун» унинг ҳам катта умид боғлаган фильми эканлигини биламан. Кейин, бу гап-сўзлар — фильмолди сохта пиар ҳам эмас. Тўғриси, ҳали пиар ҳақида ўйлашга ҳам имкони бўлгани йўқ, — деди Жаҳонгир Аҳмедов.

    Улуғбек Қодировнинг «Мажнун»даги иштироки ҳақида

    «Олдиндан огоҳлантиришган эди: ‘Улуғбек Қодиров билан ишлаш қийин, баъзида тасвирга олиш майдончасига келмайди, келса ҳам кечикади’. Мен бош ролда Улуғбекни кўрганим учун, унга мурожаат қилдим. Сценарий унга жуда маъқул келди. Бирор марта съёмкага кеч келганини, келмаганини, сўзини ёдламаганини эслай олмайман. У фильм олиниши учун энг катта жонбозлик кўрсатган актёрлардан бири бўлди. От миниш лавҳаларида мен: ‘Каскадёрдан фойдаланайлик, эҳтиётсизлик қилмайлик’, — деганимда Улуғбек: ‘Менга бир ой вақт беринглар’, — деди ва шу вақт мобайнида от минишни ўрганиб, от билан боғлиқ саҳналарда ҳам ўзи ўйнади. Овозлаштириш жараёнида ҳам муаммога дуч келмадик. У ҳақида эшитган гапларимни ўзига айтганимда: ‘Яхши сценарий бўлса, маза қилаётган бўлсанг, қандай қилиб суратга олиш майдончасига келмаслик мумкин?!’, — деб жавоб қайтарган эди».

    Актёрлар жамоаси, сифат даражаси, савия ҳақида

    «Замонавий ҳам сифатли фильм суратга олиш учун нима керак бўлса, ҳаммаси қилинди. Улуғбек Қодиров, Асал Шодиева, Матёқуб Матчонов, Раъно Зокирова, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Элёр Носиров, Раъно Шодиева сингари актёрлар жамоаси йиғилган. Актёрлар таркибидан тортиб, операторлик иши, монтаж, гримчилар, техника, либосчилар, рассомлар масаласида ҳам алоҳида иш олиб борилди. Фильмга катта маблағ сарфланган, гонорар масаласида муаммо бўлгани йўқ, лекин, очиғи, мен молиявий масалаларга аралашмайман, бу томони продюсерларга ҳавола».

    Матёқуб Матчонов ва Муҳаммадисо Абдулхаировнинг иштироки ҳақида

    «Мажнун» фильмидан кадрлар

    «Мажнун» фильмидан кадрлар

    «Матёқуб Матчонов ва Муҳаммадисо Абдулхаиров ‘Мажнун’ фильмида умуман кутилмаган — важоҳатли, оғир, тўпори одамлар образини яратган. Уларга хос комедик унсурларни ‘Мажнун’да кўрмайсиз, улар 100 фоиз ўзгарган. Дубляж жараёнида улар ўзларини кўриб: ‘Бу актёрларни қаердан оляпсизлар?’, деган ҳазиллар ҳам қилишди».

    «Видеоқароқчилар»га қарши чоралар ҳақида

    «‘Барон’ билан юз берган ҳолат мен учун катта дарс бўлди. Авваллари ўзим билан ҳам шундай ҳодисалар бўлган — ‘Тундан тонггача – 2’, ‘Тилим қурсин – 2’ фильмлари ҳали кинотеатрларда намойиш этилаётган вақтда, ‘видеоқароқчилар’ томонидан бозорларга чиқариб юборилган. Томошабинлардан фильмларни ‘видеоқароқчилар’нинг қўлидан олиб кўрмасликни сўраб қолардим. Томошабин киноижодкордан сифатли фильм ишлашни талаб қиляптими, унинг талабини бажарганларга ҳам муносиб жавоб қайтарсин. Катта маблағ тикиб, катта жамоа билан ишлаётган режиссёрлар бор, қилинган меҳнатнинг қадрига етиш керак.

    Премьера қачон?

    «Ҳозирги вақтда фильмнинг сўнгги сайқал бериш ишлари давом этмоқда. Картина кўрик учун ‘Ўзбеккино’ Миллий агентлигига топширилган, премьера учун деярли тайёр. ‘Мажнун’ — хусусий киностудиялар орасида энг узоқ вақт суратга олинган фильм бўлди, чамамда. Ҳар бир кадр устида узоқ вақт фикр юритилган, фильмнинг нуқта, вергулларигача аҳамият берилган».

    19.02.2016, 11:45   Изоҳ (0)   32834
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Алишер Навоий кинотеатри «Барон» фильмидан кейин ўриндиқларни кўпайтиришга қарор қилди

    19.02.2016, 11:44

    «Барон» фильми Алишер Навоий номли киносаройдан тарқалгани ҳақидаги хабар рад этилди

    19.02.2016, 11:20

    Ди Каприонинг қиёфадоши кинодаги энг таниқли образларда (фото)

    19.02.2016, 10:35

    Шоҳрух рэпер «My.gov.uz» ҳақида қўшиқ куйлади

    18.02.2016, 12:33

    Актриса Муқаддас Саъдуллаева оилавий ҳаётига путур етказган Instagram-аккаунтни судга беради

    17.02.2016, 15:26

    Ди Каприонинг россиялик қиёфадоши «Титаник»даги машҳур саҳнани қайта жонлантирди

    17.02.2016, 09:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон МДҲ йиғилишида иштирок этишдан бош тортди

    Дунё | 13 август, 10:59

    Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан “техник хатолик” сабаб катта миқдорда пул ечиб олган. Қўмита “вазият назоратга олинганини” маълум қилди

    Ўзбекистон | 13 август, 10:58

    Доктор Ҳаус қаерда яшашини билармидингиз: машҳур сериаллардаги кўпчилик эътибор бермаган деталлар 

    Кино | 13 август, 10:31

    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

    Реклама | 13 август, 10:30

    UFC президенти Дана Уайт Оқ уйда UFC турнири ўтказилишини расман тасдиқлади

    Спорт | 13 август, 10:23

    “Ҳиндистон бизнинг бир томчи сувимизни ҳам тортиб ололмайди” — Покистон Бош вазири

    Дунё | 13 август, 10:05

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 13 август, 09:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.