Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ давлат департаменти Қадр-қиммат инқилобининг иккинчи йиллигига бағишланган баёнотида Украинада олиб борилаётган ислоҳотларни жадаллаштиришга ва Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорлик қилиш дастури шартларига риоя қилишга чақирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.

Фото: AP

Фото: AP

Шунингдек, АҚШ давлат департаменти украиналик расмийларни коррупцияга барҳам беришга ҳамда олигархларнинг сиёсат ва иқтисоддаги ҳукмронлигини тугатишга чақирди.

«Украина халқи ўзгаришларни талаб қилмоқда ва у бунга муносиб. АҚШ халқнинг европача танловини қўллаб-қувватлашда давом этади», ― дейилмоқда баёнотда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди